Таиландда ўтказилган рақс танловида ўзбек миллий рақси биринчи ўринни эгаллади

11.11.2021 16:49

ТА?ЛАНД, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 13 октябрь – 7 ноябрь кунлари Таиланд маданият вазирлиги ва Таиланд рақс ўқитувчиларининг ҳамдўстлик жамияти томонидан ташкил этилган “8th Thailand Dance Grand Prix” рақс танловида Ўзбекистон вакиллари муваффақиятли қатнашди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Танловда жами 22 жамоа аъзолари - мингдан ортиқ иштирокчи турли номинациялар бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди.

“Чет давлатларнинг миллий рақси” номинациясининг яккалик баҳсларида Ўзбекистон давлат хореография академияси битирувчиси Қуролбой Сапаров томонидан саҳналаштирилган рақс 1-ўринга лойиқ, деб топилди. Вакилларимиз, шунингдек, 11 ва 15 ёшли иштирокчилар орасида 3-ўринни эгаллади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net