Таиланд буддистлар жамоасининг Ўзбекистонга зиёрат турлари ташкиллаштирилади

07.02.2021 16:27

БАНГКОК, 7 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Таиланддаги Бош консулхонаси томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимияти, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят бошқармаси ҳамда Таиланд буддистлар жамияти вакиллари, жумладан, Марказий Осиё буддизм даври тарихи бўйича тадқиқотчи олим П.Бунясопхонпхонг ва Таиланднинг Накхонратчасима провинцияси Бош роҳиби П.Таворн иштирокида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида буддавийликка эътиқод қиладиган таиландликларнинг Сурхондарё вилояти ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида жойлашган тарихий обидаларга саёҳатларини ташкиллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг Сурхондарё вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳияти, хусусан буддизм тарихи билан боғлиқ бўлган Далварзинтепа, Қоратепа, Фаёзтепа, Холчаён ва Айритом каби кўплаб қадимий буддавий ёдгорликлари сақланиб қолган ҳудудлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Ўз навбатида тай томонидан Қироллик фуқароларининг Ўзбекистонга сайёҳатларини кўпайтириш истиқболли экани ҳамда бу борада амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлик қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net