Тадбиркорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг миллий саралаш босқичи ўтказилади

03.08.2020 14:46

ТОШКЕНТ, 3 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги ва «The Global Educational & Leadership Foundation» (tGELF, Ҳиндистон) жамғармаси Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати – «Entrepreneurship World Cup 2020» (EWC) миллий саралаш босқичини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Мазкур танловнинг мақсади тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш учун истиқболли инновацион лойиҳаларни саралаш, мамлакатнинг инновацион иқтисодиётини янада ривожлантириш учун истиқболли лойиҳаларни аниқлаш, инновацион тадбиркорлик билан шуғулланувчи ёшлар қатламини шакллантириш ва халқаро тажрибага эга мутахассислар иштирокида интерфаол семинарларни ташкил этишдан иборат.

Чемпионат иштирокчиларга ўз лойиҳаларини халқаро миқёсда намойиш этиш учун қулай имконият яратади. Мусобақа иштирокчиларига ўз лойиҳаларини халқаро миқёсда намойиш этиш учун қулай имконият яратади. Мусобақанинг финал босқичига йўл олган 3 та энг юқори ўриннни эгаллаганларга  1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тақдим этилади. Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган иштирокчиларга ҳамкорлардан бонуслар ва махсус таклифлар кўринишида 70 миллион  АҚШ доллари  қийматидан ортиқ мукофотлар билан тақдирлаш режалаштирилган.

Мусобақа Миллий саралаш босқичида иштирок этиш учун стартап лойиҳаларини танлаш жараёни EWC халқаро танловининг тасдиқланган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Хусусан, лойиҳанинг концепцияси, лойиҳанинг долзарблиги, инновационлиги, командалар малакаси ва тайёргарлиги даражаси мезонлари асосида баҳоланди.

Танлов стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, улар ғоя босқичида ва  ривожланиш босқичида ҳам бўлиши мумкин.

Чемппионатнинг миллий саралаш босқичи онлайн тарзда 2020 йил август-сентябрь ойларида ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net