«Сузук ота» ҳужжатли фильми Туркияда ўтказилган халқаро фестивалда ғолиб бўлди

05.11.2020 10:16

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар cтудияси» ДУК томонидан суратга олинган «Сузук ота» ҳужжатли фильми Туркияда ўтказилган V ҳужжатли фильмлар фестивалида ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Агентлик манбасига асосланиб.

Режиссёр Мурод Одилов  томонидан суртга олинган «Сузук ота» ҳужжатли фильм Сузук отанинг ҳаёти ва ислом дини тараққиётига қўшган ҳиссасига бағишланган. Фильм сценарийси Аъзам ?сҳоқов томонидан ёзилган.

Фестиваль ташкилотчиларининг хабар беришича, коронавирус пандемияси сабабли ғолибларни тақдирлаш маросими ?станбулда эмас, Усмония губернаторлиги ҳомийлигида Усмония шаҳрида жорий йилнинг 13 ноябрь куни ўтказилади ва  5 та хорижий телеканал орқали жонли эфирга узатилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net