Сурхондарё вилоятида сел кетган ҳудудлардан 900 нафар фуқаро эвакуация қилинди

14.05.2020 17:15

СУРХОНДАРЁ, 14 май. /“Дунё” АА/. Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Олтинсой туманларида 13 май куни соат 21:00 да кучли сел кузатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Кучли ёмғир ёғиши оқибатида Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Олтинсой” сойида сув ҳажми сезиларли даражада ошган.

Мазкур ҳолат натижасида сув тошқини юзага келиши мумкинлиги сабабли вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) куч ва воситалари ёрдамида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган 900 нафар фуқаро хавфсиз (яқин қариндошлари уйлари) ҳудудга вақтинча кўчирилди.

Бундан ташқари, шу куни Бойсун тоғ тизмасида сурункали ёмғир ёғиши оқибатида Бойсун туманидаги “Пасурхи” маҳалласига “Ойбарак” сойи орқали сел келган.

Шунингдек, туманнинг “Ҳунармандлар” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Авлод” сойи орқали сел келиб, “Авлод” ҳамда “Сариосиё” қишлоқларини боғлаб турувчи кўприкни сув босган ва автомобиллар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатган.

Айни пайтда ҳолат вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган. Айни дамда бошқарма қутқарувчилари ҳамда ФВДТнинг 150 дан ортиқ ходими, 20 га яқин техника ёрдамида сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Сел сабаб жабрланган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади”, дейилади манба хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net