Судьялар олий кенгаши томонидан коррупцияни олдини олиш бўйича халқаро конференция ўтказилди

06.05.2021 11:35

ТОШКЕНТ, 6 май. /«Дунё» АА/. Судьялар олий кенгаши Германия халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик фондининг (IRZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Очиқлик, ошкоралик – коррупциянинг олдини олиш омили” мавзусида халқаро онлайн-конференция ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Кенгаш маълумотига асосланиб.

Германия Европа қитъасининг тараққий этган давлатларидан бири сифатида суд кадрларини тайёрлаш, лавозимга тайинлаш борасида катта тажриба ва ўзига хос мактабга эга.

Германиянинг Райнланд-Пфальц Федерал ери маъмурий ва конституцион суди раиси Ларс Брокер, Берлин округ судининг раислик этувчи судьяси Тобиас Ольснернинг судьялар корпусини шакллантиришни тартибга солувчи қонунлар, судьялик лавозимига кадрлар тайёрлаш услублари борасидаги қизиқарли маълумотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, судьяларнинг раҳбарлик лавозимларига сайланиш, бунинг талаб ва мезонлари, ҳуқуқий тартиблари бўйича берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Қизиқарли ва ишчан руҳда ўтган тадбирда асосий эътибор судьялар мустақиллиги ва дахлсизлигини таъминлаш, улар рейтингини баҳолаш мезонлари, тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминловчи омилларга қаратилди. Айнан ушбу жиҳатлар коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириши қайд этилди.

Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг ҳозирги босқичида судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ва тизимда коррупциянинг олдини олиш муҳимдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net