Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти: Тошкент, Самарқанд ва Бухорода “Декларациялар мулоқоти” халқаро форуми бўлиб ўтади

08.05.2022 11:30

ТОШКЕНТ, 8 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 16-20 май кунлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида Шимолий Америка, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг турли диний конфессиялари вакиллари, таниқли уламолар, диншунос олимлар ва хуқуқшунослар иштирокида "Декларациялар мулоқоти" халқаро форуми ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Халқаро форумнинг хорижий иштирокчилари турли диний ҳамжамиятлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси ва сиёсий-ҳуқуқий тажрибаси билан танишишади.

2019 йили илк маротаба ташкил этилган ушбу халқаро форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2018 йилда БМТ Бош ассамблеясида қабул қилинган "Маърифат ва диний бағрикенглик" махсус резолюцияси тамойилларини ҳаётга тадбиқ этиш борасидаги тизимли ва изчил ишларнинг амалий ифодаси ҳисобланади

Халқаро анжуманнинг энг асосий натижаси   Бухоро декларациясининг қабул қилинишидир. Мазкур ҳужжат муҳим халқаро аҳамиятга эга бўлиб, илгари қабул қилинган Марокаш, Макка, Жакарта, Потомак, Пунта дель Эсте декларацияларининг мантиқий давомидир. Шу билан бирга, ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг глобал миқёсда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қўшган юксак ҳиссаси бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, АҚШнинг Глобал жалб қилиш институти, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ҳамда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари мазкур форумнинг ташкилотчилари ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net