Стефания Жаннини: ЮНEСКО Ўзбекистонда 10 миллион евролик янги лойиҳани амалга оширади

12.06.2020 13:20

ПАР?Ж, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда ЮНEСКО Бош директорининг Таълим бўйича ўринбосари Стефания Жаннини «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида таъкидлади. Шунингдек, у COVID-19 пандемияси шароитида Ўзбекистоннинг узлуксиз таълимни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

– ЮНEСКОнинг СOVID-19 пандемияси пайтида дунё мамлакатларида таълим тизимини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон томонидан инқирозга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар билан бўлишишдан мамнунман, – деди Стефания Жаннини. – ?кки ярим ой олдин дунё бўйлаб 1,57 миллиард ўқувчи пандемияга қарши кураш доирасида мактабларга боришни тўхтатди. Бу жуда нозик, аммо керакли қарор эди. Бундай шароитда барча мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон ҳам алоқа имкониятларининг йўқлиги, ўқитувчиларнинг анъанавий усулдан масофавий ўқитиш усулларига ўтишига тайёр эмаслиги ва ота-оналар ҳамда болаларнинг уй шароитида ишлаши, ўқиши билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишига тўғри келди.

ЮНEСКО халқаро ҳамжамиятни узлуксиз таълимни таъминлаш, давлатларни қўллаб-қувватлаш ва камчиликларни бартараф этиш йўлларини излашга чақирди. Худди шу мақсадда Глобал таълим иттифоқи тузилди.

Ўзбекистонда инқирозни енгиш мақсадида комплекс ёндашув ишлаб чиқилган бўлиб, онлайн таълимни радио ва телевидение каналлари орқали ўқитиш усули билан бирлаштирилди. Бундан ташқари, ҳукумат ўқитувчиларни қўллаб-қувватлади. Қайд этиш керак, ЮНEСКО Ўзбекистоннинг ушбу сиёсатини қўллаб-қувватлайди ва инқироз шароитида мамлакатдаги ўзгаришлар жараёнида фаол иштирок этади.

Шу ўринда ЮНEСКО ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги муносабатларида баъзи муҳим жиҳатларни, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қайд этишни истардим.

ЮНEСКО ҳозирги шароитда ва яқин келажакда ҳам ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида саводхонлик ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда давом этади. Шунингдек, ўқитувчиларни инқирозли вазиятларга тайёрлаш учун 600 га яқин педагог малакасини оширамиз.

Навбатдаги босқичда эса Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида бандлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича ЮНEСКО  Европа ?ттифоқи кўмагида энг йирик қўшма лойиҳасини эълон қилмоқчимиз.

ЮНEСКОнинг ушбу лойиҳасига Европа Комиссияси томонидан 10 миллион евро миқдорида маблағ ажратилади. Бу қишлоқ ва ирригация соҳаларида техник, касб-ҳунар таълими ва кадрларни тайёрлаш, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш кўникмаларини ривожлантиришни таъминлайди.

Лойиҳалар истиқболли ва муҳим ташаббусдир. Чунки ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш авлодни келажак ҳаётга тайёрлаш ҳозирги шароитда айниқса муҳимдир.

?шончим комилки, инқироздан кейинги давр Ўзбекистон учун  улкан ўзгаришлар даври бўлади. Шу сабабли ЮНEСКО Ўзбекистонда таълим соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

 Ташкилот нафақат глобал ташаббуслар доирасида, балки мамлакат миқёсида янада кучли, яхшироқ жиҳозланган мактабларни барпо этишда ва келажак таълим тизимини тайёрлашда муҳим шерик бўлиб қолади. Бу бугунги кунда алоҳида аҳамиятга эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net