Юртимизда халқаро спорт тадбирлари вақтинча тўхтатилади

09.03.2020 15:27

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Хитойда аниқланиб, сўнгра кўплаб давлатларига кириб борган COVID-19 коронавируси билан боғлиқ вазият дунёда ҳам жиддийлигича қолмоқда. Мавжуд ҳолатни инобатга олиб, қолаверса, ҳукуматимиз томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг мамлакатимиз ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақаларини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги буйруғи қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Бундан кўзланган мақсад — коронавирус эпидемиясини юртимиз ҳудудига кириб келишининг олдини олишдан иборат. Буйруқ билан халқаро мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган тартибда ўтказиш вазифаси юклатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net