Халқаро Олимпия қўмитаси баёноти: Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўз вақтида ўтказилади

05.03.2020 15:24

ТОШКЕНТ, 5 март. /«Дунё» АА/. Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) кеча расмий баёнот билан чиқиб, Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинлари белгиланган санада бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хитойда тарқалган коронавирус дунё бўйлаб катта хавотирга сабаб бўлмоқда. Бунинг ортидан халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш ортга сурилмоқда. Айримлари эса бутунлай бекор қилинди. Ўз навбатида, бу ҳолат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа - ёзги Олимпия ўйинларини ташкил этиш ҳам сўроқ остида қолаётган эди. Маълум қилинишича, ХОҚ ?жроия қўмитаси томонидан коронавирус ва унинг янги тури хавфи муҳокамаларидан сўнг, мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, барча спортчилар тўрт йилликнинг энг йирик турнири учун тайёргарликни давом эттириши мумкин.

ХОҚнинг ушбу қарорни қабул қилишига коронавирус туфайли ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилмаслиги борасидаги миш-мишлар сабаб бўлган.

Япония расмийлари Олимпиада ўйинларини ўтказмаслик учун хавф йўқлигини таъкидлаб келмоқда.

Кунчиқар юртда ушбу мусобақаларга тайёргарлик учун 12 миллиард доллардан кўп маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net