ТОШКЕНТ, 3 февраль, /«Дунё» АА/. Жорий йил март ойида Малайзияда велошоссе бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари мазкур нуфузли мусобақага муносиб ҳозирлик кўриш учун Туркияга йўл олмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Куни кеча Фарғона вилоятида маҳаллий йиғин ўз якунига етди. Унда юқори кўрсаткич қайд этган спортчилар Туркия йиғинига жалб қилинди. Терма жамоамиз Туркияда 6 февралдан 2 мартга қадар Осиё чемпионатига ҳозирлик кўради.