Ўзбекистонга УЕФА делегацияси сафари якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

14.03.2020 10:38

ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё»АА/. 9-13 март кунлари УЕФА делегацияси Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлди. Пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида УЕФА вакилларининг сафар якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуманда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва УЕФА халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паске журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

—Ўзбекистонга бундан  14 йил аввал келганман.  Орадан шунча йилдан кейин келиб катта ўзгаришларни кўрдим, —деди Ева Паске. — Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишиб олдик. Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоасининг Европа жамоалари билан ўртоқлик баҳслари ташкил этилишига кўмаклашамиз. Масалан, Европа Миллатлар Лигасининг айрим гуруҳларида 3 тадан жамоа бор. Табийки, ҳар турда 1 та жамоа бўш бўлади.  Ана шу саналарда Ўзбекистон бош жамоаси билан учрашувлар ташкил қилсак, анча қизиқарли спорт воқеалари гувоҳига айланардик. Шунингдек, бошқа халқаро мусобақаларда ҳам қатнашиш имконияти бор. Шунингдек, кейинги пайтларда биз, айниқса, аёллар ва болалар футболини ривожлантиришга эътиборни кучайтирмоқдамиз.

УЕФА вакилари ўзбек футболидаги камчиликлар ва уларни бартараф этиш чораларини бўйичаҳам  ўз таклиф-тавсияларини билдирганини қайд этди.

— УЕФА делегацияси йўл қўяётган хатоларимизни кўрсатиб, уларни тўғрилашда ёрдамлашмоқда, — деди Равшан Эрматов. — Ҳозирги пайтда ўзбек футболи ривожланиш палласида. Қилинадиган ишлар барча поғоналарда кўп. Биз ўзимиз уларни яхши биламиз.  УЕФА эса  аллақачон биз ўтишимиз керак бўлган йўлни босиб ўтган. Умид қиламизки, УЕФА вакилларининг маслаҳатлари ва ёрдами ўз самарасини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net