Ўзбекистон вакиллари “Turkish Open” мусобақасини 4 та медаль билан бошлади

04.02.2020 17:20

?СТАНБУЛ, 4 февраль, /«Дунё» АА/. Туркиянинг ?станбул шаҳрида таэквондо бўйича “Turkish Open-2020” халқаро мусобақаси старт олди. Регламентга кўра, мусобақанинг биринчи кунида катталар ўртасидаги беллашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Беллашувларнинг дастлабки кунида терма жамоамизнинг 4 нафар вакили совриндорлар сафидан жой олди.  Жумладан, 73 килограммдан юқори вазн тоифасида Светлана Осипова барча рақибларини енгиб, жамоамизга олтин медални тақдим қилди. Шунингдек, Мадинабону Маннопова (-49 кг) ҳамда Жасурбек Жайсунов (-68 кг) кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, ўсмирлар Олимпиадаси совриндори Улуғбек Рашитов (-63 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Афсуски, терма жамоамизнинг етакчи вакиллари Дмитрий Шокин (+87 кг) ҳамда Никита Рафалович (-80 кг) мусобақадаги иштирокларни жуда эрта тарк этди.

Бугун ва эртага ўсмирлар ҳамда кадетлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net