Ўзбекистон лига кубогида Қирғизистон ва Тожикистон футбол жамоалари қатнашади

11.03.2020 18:26

ТОШКЕНТ, 11 март. /«Дунё» АА/. Футбол бўйича Ўзбекистон лига кубоги мусобақасида жорий йилдан Қирғизистон ва Тожикистон клублари қатнашиши тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Профессионал лигаси манбасига асосланиб.

Хабарда қайд этилишича, Қирғизистоннинг «Дордой», «Алай», «Абдиш-ата», «Каганат» клублари ва Тожикистоннинг «Хўжанд», «Регар-ТадAЗ», «Кўктош» ҳамда «?старавшон» жамоалари Лига кубоги мусобақасининг 2020 йилги мавсумида иштирок этиш истагини билдирган.

Қўшни давлатлар жамоаларининг Лига кубоги баҳсларига қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Шунингдек, халқаро мусобақалардан четда қолаётган клублар учун ҳам бундай учрашувлар катта тажриба мактаби бўлиши тайин.

Лига кубоги иштирокчи мамлакатларнинг ҳакамлари, комиссарлари ва инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали Осиё футбол конфедерацияси мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади.

Мазкур мусобақанинг келаси мавсумларидан Марказий Осиёнинг қолган мамлакатлари жамоалари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бу Марказий Осиё жамоаларини бирлаштирувчи клублар мусобақасига асос солишга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net