Ўзбекистон ?чки ишлар вазирлиги жамоаси «UAE SWAT Challenge» халқаро мусобақасида ғолиб бўлди

20.02.2020 15:17

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлари ходимлари Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўтказилган “UAE SWAT Challenge” халқаро мусобақасида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Ўзбекистон жамоаси 30 та давлатдан келган 52 та махсус жанговар жамоалар орасида халқаро мусобақанинг «Махсус жанговар тўсиқлардан ўтиш» йўналишида биринчи ўринни эгаллаб, олтин медаллар билан тақдирланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net