Ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бошланди

25.07.2022 18:04

Бугун, 25 июль куни ?талия пойтахти Рим шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича ўсмирлар (U 17) ўртасида жаҳон чемпионати старт олди.

Мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам ҳар уччала йўналишда медаллар учун кураш олиб боради.   

Жаҳон чемпионатининг илк кунида юнон-рум кураши усталари гиламга чиқади. Ушбу йўналишда Бахтиёр Сайфиев мураббийлигидаги Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси 5 нафар полвон билан иштирок этади.

Бугунги беллашувларда вазни 55 килограммгача бўлган Хуршидбек Нормуҳаммадов мезбонлар вакили Жиованни Материа билан рақобатлашса, 65 килограммгача вазнда эса Беҳруз Барноев молдовалик Aртур Борсни синовдан ўтказади.  

Шунингдек, юнон-рум кураши бўйича баҳсларда Шаҳзод Рўзиохунов, Айтжан Халмаханов ва Амиршоҳ Ваҳобов каби умидли курашчиларимиз ўз омадларини синаб кўради.  


 Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net