UEFA делегацияси Ўзбекистонга келади

06.03.2020 15:24

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Жорий йил 9-13 март кунлари “UEFA Assist” ташкилотининг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги UEFA делегацияси Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири Ўзбекистон футбол ассоциацияси манбасига таяниб.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футбол оммавийлигини ошириш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш, мамлакатимизда миллионлар ўйинини янада ривожлантиришга қаратилган тизимли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Эндиликда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи – UEFA билан ҳам ҳамкорликда бир қанча лойиҳалар амалга оширилади.

Меҳмонлар сафар давомида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг иш-фаолияти билан яқиндан танишади. Шунингдек, ташриф доирасида ассоциация вакиллари “Coca Cola” Суперлигаси ва Профессионал футбол лигаси клублари вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.

Ассоциация иш фаолияти самарадорлигини ошириш, юртимизда футбол спортини ривожлантириш, ўзбек футболи мутахассислари ва терма жамоаларнинг Европада малака ошириши, у ерда ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур ташриф якунига кўра, 13 март куни матбуот анжумани ўтказилади ва учрашувлар натижаси бўйича маълумотлар берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net