Туркияда этник спорт турларини янада ривожлантириш мавзусига бағишланган форум ўтказилди

25.02.2020 11:16

ТОШКЕНТ, 25 февраль. /«Дунё» АА/. Анталия шаҳрида Жаҳон этноспорт форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов ва Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси Отабек ?момов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Миллий олимпия қўмитаси манбаси хабарига асосланиб.

Форум доирасида Ўзбекистон ва Туркия расмийлари иштирокида тор доирадаги суҳбат ўтказилди. Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни спорт соҳасида янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш ва спорт туризмини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, Билол Эрдоған Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида спорт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мамлакатимизни ўрнак олишга арзийдиган давлатлар сифатида эътироф этди.

Учрашувда жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Хива шаҳрининг ?чан-қалъа мажмуасида Этнофестиваль ўтказиш билан боғлик масалалар ўрганилди. Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг бой маданий меросини намойиш этиш ва оммалаштириш, миллий анъана, маданият ва спортни сақлаш, шунингдек, туризм саноатини ривожлантиришга хизмат қилади. Фестиваль икки йилда бир марта ўтказилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Жаҳон этноспорт конфедерациясининг тўлақонли аъзоси бўлишга интилмоқда. Бу борада Ўзбекистон этноспорт федерациясини очиш ҳам режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net