Токио – 2020 Олимпия ўйинларида ўзгариш бўлиши кутилмоқда

06.03.2020 15:25

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг ёз фаслида Япония пойтахти Токио шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросимларида кичик ўзгартириш киритилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манбасига таяниб.

Маълум бўлишича, тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида иштирокчи давлатлар байроқларини очилиш ва ёпилиш маросимларида биттадан эркак ва аёл байроқдор спортчилар кўтариб чиқиши мумкин.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ?жроия котибияти маросимлар протоколига иштирокчилар гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ўзгартириш киритишни маъқуллади. Ушбу ўзгариш илк бор Токио олимпиадасидан бошлаб амалда қўлланилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net