Шаҳобиддин Зоиров ҳам Токио Олимпиадасига боради

09.03.2020 18:24

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. ?орданиянинг Уммон шаҳрида бокс бўйича Осиё-Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. Бундан бир неча дақиқа аввал ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров чорак финал баҳсини ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Олимпия қўмитаси манбасига таяниб.

Эронлик Омид Аҳмадисафага қарши рингга кўтарилган юртдошимиз жангда тўлиқ устунликни кўрсатди ва ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба бухоролик боксчимизга «Токио-2020» йўлланмасини тақдим этди.

Шу тариқа «Рио – 2016» Олимпиядаси ғолиби Токиода ўз чемпионлигини ҳимоя қиладиган бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net