Россия клуби Остон Ўрунов билан шартнома тузганини эълон қилди

10.02.2020 13:43

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Россиянинг «Уфа» футбол клуби расмий сайти Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов билан узоқ йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Остон Ўрунов «Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси саналади. У фаолияти давомида  Наманганинг «Навбаҳор» ва  Тошкентнинг «Локомотив» жамоаларида ҳаракат қилган. Остон 2018 йил «Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси» номига лойиқ топилган эди.

Маълумот учун, юртдошимиз қарийб икки ҳафта давомида Россия Премьер-лигаси жамоасининг Кипрда ўтказган ўқув-машғулот йиғинида қатнашди. Якунда «Уфа» клуби мутахассисларининг ишончига эришди.  Хабарда трансфер қиймати маълум қилинмаган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net