Осиё футбол конфедерацияси “Бунёдкор” футбол клуби академиясига “икки юлдузли” мақомини берди

10.02.2020 13:44

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Ўтган йил Осиё футбол конфедерациясининг болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш масалалари бўйича масъул ходими Ласло Салаи бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлган эди.

  Делегация «Бунёдкор» футбол клуби ва Aндижон вилояти ҳудудий футбол академиясининг фаолияти, инфратузилмаси ҳамда ёш футболчиларни тарбиялаш дастури билан танишган эди. Бундан кўзланган мақсад – мазкур академияларнинг ОФК етакчи ўсмирлар тузилмалари сафига қўшишга мос келишини аниқлаш ва шу асосда академияларга «уч юлдузли» тизим бўйича мақом тақдим этиш эди.

Ўрганишлар хулосасига кўра, ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига «Бунёдкор» ҳамда Aндижон вилояти ҳудудий футбол академияларининг Осиё футбол конфедерацияси етакчи ўсмирлар тузилмасининг тўлақонли аъзолари мақомини олгани бўйича мактуб йўллади.

Хусусан,   «Бунёдкор» футбол академияси «икки юлдузли» академия мақомига эга бўлди. Aндижон вилояти ҳудудий футбол академиясига эса «бир юлдузли» мақом берилди. Бундай мақомга эга бўлган академиялар қитъа футбол уюшмаси ўтказадиган турли мусобақа ҳамда спорт тадбирларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

 Таъкидлаш лозим, “Бунёдкор” академияси Марказий Осиёда минтақасида «икки юлдуз»га эга бўлган ягона футбол академиясига айланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net