Каратэчиларимиз Дубай Премьер-лигасида иштирок этади

10.02.2020 15:41

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 14-16 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Премьер-лига турнири бўлиб ўтади. Токио – 2020 Олимпиада ўйинларига рейтинг балларни тақдим этадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Айни пайтда мусобақада қатнашувчи спортчилар таркиби шакллантирилиб, тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда.

Турнир олдидан ҳакамлар учун халқаро семинар ўтказилиши белгиланган. Унда ҳам ҳакам сифатида иштирок этадиган 3 нафар ўзбекистонлик вакил қатнашади. 13 февралга қадар давом этадиган семинарда каратэ қоидаларига киритилган ўзгартириш, жангларни баҳолашдаги янгиликлар ҳақида маълумотлар берилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net