Мазкур мусобақада қозоғистонлик боксчилар нақ 11 дона олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медални қўлга киритишган ва медаллар сони бўйича рақибларидан катта фарқ билан илгарилаб кетган.
Турнирда Куба терма жамоаси битта олтин ва учта кумуш медаль билан иккинчи ўринни эгаллади. Битта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада учинчи ўрин билан қаноатланишга тўғри келди.