ТОШКЕНТ, 28 февраль. /“Дунё” АА/. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2020 йилда Осиё чемпионлар лигасида тўп сурадиган Эрон жамоалари ўйинларини қолдиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “?стиқлол” футбол клуби сайтида эълон қилинган маълумотга асосланиб.
"ОФКнинг расмий баёнотига кўра, Эрон жамоаларининг Осиё чемпионлар лигаси учинчи тур ўйинларидаги тўртта учрашув номаълум муддатга қолдирилди", – дейилади хабарда.
Лига доирасида "?стиқлол", "Персеполис", "Сепахон" ва "Шаҳр Ходро" клублари Эрон шарафини ҳимоя қилишмоқда. Эрон футбол клублари учинчи турда БAAда майдонга тушишлари керак эди.
Шундан "Сепахон" ўйини эса Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилганди.