ТОШКЕНТ, 7 февраль, /ֿ«Дунё АА»/. 27 февралдан 1 мартга қадар ?талиянинг Линьяно-Саббьядоро шаҳрида парасузиш бўйича Жаҳон сериясига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Токио Паралимпия ўйинларига тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтаб берадиган мазкур мусобақада парасузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам биринчи таркиб билан иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.
Таркибга Токио Паралимпиадасига йўлланма олган Шоҳсанам Тошпўлатова, ?слом Асанов, Фирдавсбек Мусабеков каби атлетлар ҳам жалб қилинган.
Парасузувчиларимизда Токио-2020 ўйинларига йўлламалар сонини ошириш имконияти бор. Олдинда Паралимпия йўлланмалари учун кечадиган масъулиятли турнирлар кутиб турибди.