«Бунёдкор» футбол клуби БААнинг «Банияс» жамоаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

03.02.2020 14:42

АБУ-ДАБ?, 3 февраль, /«Дунё» АА/. «Бунёдкор» футбол клуби мутасаддилари БААга сафар уюштириб, «Банияс» жамоаси раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда икки клуб ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Музокаралар якунида клублар академия жамоаларининг Ўзбекистон ва БААда ташкил этиладиган мусобақалардаги иштироки, мураббийларнинг малакасини ошириш, аёллар жамоалари ҳамда асосий таркибларнинг ўртоқлик ўйинларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. 

- «Банияс» Осиёда ном қозонган таниқли жамоалардан бири, - дейди  «Бунёдкор» клуби бош директори Улуғбек Мирзаев. - Бу жамоа Осиё Чемпионлар лигаси доирасида Тошкентга ташриф буюрган, ўзбек мухлисларига яхши таниш. Шунингдек, «Бунёдкор» ҳам қитъада ўз ўрни ва нуфузига эга. Ўйлайманки, Осиёда таниқли икки клуб ўртасида имзоланган келишув томонлар учун фойдали ва самарали бўлади. 

«Банияс» футбол клуби вакилларининг жорий йил март ойида Тошкентга келиши режалаштирилган. Меҳмонлар «Бунёдкор» стадиони ва академияси фаолияти, клуб инфратузилмаси билан танишади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net