Бугун уч нафар боксчимиз Амманда рингга кўтарилади

07.03.2020 15:25

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. ?ордания пойтахти Амманда ўтаётган бокс бўйича Осиё/Океания минтақалараро Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири, Олимпия қўмитаси манбасига таяниб.

Мусобақада кучли таркиб билан иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мувафаққиятли одимламоқда. Бугун турнир доирасида уч нафар юртдошимиз рингга кўтарилади.

Жумладан 51 килограммгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсда Турсуной Раҳимова  Жанубий Корея вакили  Жу Хюн Жунг билан жанг қилади. 57 килограммда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Миразизбек Мирзаҳалилов ҳиндистонлик Гаврав Соланки билан баҳслашади. Шунингдек, «Рио-2016» Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ?ндонезия вакили Сугуро Алдомс билан кейинги босқич масаласини ҳал қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда ўтказилган жангларда Бобоусмон Батуров, Мафтунахон Мелиева ҳамда Санжар Турсунов ўз вазн тоифаларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net