Боксчиларимиз Олимпиадага йўлланма берувчи халқаро турнирда қатнашади

14.02.2020 10:42

ТОШКЕНТ, 14 февраль. /«Дунё» АА/. Март ойи ўзбек бокси мухлислари учун яна ғалабали онларни тақдим этиши кутилмоқда. 3-10 март кунлари ?орданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё-Океания қитъалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз вакиллари 16 февраль куни ?орданияга жўнаб кетади.

Боксчилар Амман шаҳрида мусобақа бошлангунига қадар ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Мазкур йиғин якунига кўра терма жамоамиз мураббийлар штаби лицензион мусобақада қатнашадиган жамоамиз таркибини аниқлаб олади.

 ?орданияга жўнаб кетадиган боксчиларимиз таркибидан Олимпиада, жаҳон ва қитъа чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари ўрин олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net