Бельгия пойтахтида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида мини-футбол мусобақаси ташкил этилди

10.02.2020 13:44

БРЮССЕЛЬ, 10 февраль. /«Дунё» АА/. Брюсселда Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси томонидан буюк давлат арбоби ва шоир Aлишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан ўзбекистонлик ватандошлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда халқаро ташкилотлар, компаниялар, ўқув ва илмий-тадқиқот муассасаларида ишлайдиган ватандошларимиз, шунингдек, Бенилюкс давлатлари университетларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.

Турнир якунида бундай мусобақаларни апрель ойида Роттердам (Нидерландия), Aнтверпен (Бельгия) ва Aрхус (Дания)да  ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net