СОВ?Д-19: Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 77 минг 777 ҳолат қайд этилган

14.01.2021 11:38

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/. 13 январь куни  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар  сони 61 тага ортиб, умумий касалланганлар 77 минг 777 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, кеча 63 киши ушбу касалликдан фориғ бўлди. Айни пайтда юртимизда 76 минг 276 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайган.

Ҳозир мамлакатимизда  883 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net