Сооронбой Жээнбеков: «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли мавжуд муаммоларни ҳал этишда стратегик аҳамиятга эга

20.07.2020 15:55

Б?ШКЕК, 20 июль. /«Дунё» АА/. Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбеков республика транспорт ва йўллар вазири Жанат Бейшенов билан онлайн шаклда мулоқот ўтказиб, жумладан, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича фикрларини ҳам изҳор қилган, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири Қирғизистон Республикаси Президентининг расмий сайти манбасига асосланиб.

 Онлайн-мулоқотда Ж.Бейшенов малакатда ички ва халқаро йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш, реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли бўйича қурилишининг бориши тўғрисида ҳам маълумот тақдим этган. 

Қирғизистон Президенти мазкур темир йўл лойиҳасини жадаллик билан амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.  

— Қирғизистонда  денгизга чиқиш имконияти йўқ. Пандемия шароитида эса  янада «қамалиб» қолдик, — деди Сооронбой Жээнбеков. — Чегаралар ёпилди, нафақат иқтисодий, балки озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ҳам таҳдидлар хавф солмоқда. Аҳолини зарур маҳсулотлар билан таъминлаш масаласи ҳам асосий масалага айланмоқда. Шу сабабли Республиканинг транзит салоҳиятини ошириш бизга жуда зарур. «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳаси эса ана шу муаммоларни ҳал этишда биз учун стратегик аҳамиятга эга. 

Қирғизистон Республикаси Президенти, шунингдек,  ушбу йўналишда доимий иш олиб бориш ва «Қирғизистон темир йўллари»  давлат корхонаси фаолияти устидан вазирлик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.

Жанат Бейшеновга кўра, ушбу мега-лойиҳани амалга оширишда тегишли вазирлик ва манфаатдор тузилмалар эксперт гуруҳлари даражасида маслаҳат учрашувлари мунтазам ўтказилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net