Соғлиқни сақлаш вазири Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

09.12.2020 13:14

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Соғлиқни сақлаш вазири Aбдуҳаким Хаджибаев Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб.

Мулоқот давомида сўнгги йилларда ўзаро ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди. Томонлар биргаликдаги ишларнинг истиқболларини муҳокама қилди. Жумладан, мавжуд инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш ва Ўзбекистонга янги инвесторларни жалб қилиш, қўшма фармацевтика ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Маниш Прабхатнинг таъкидлашича, бугун Ҳиндистон коронавирусга қарши 3 та вакцина яратиш устида иш олиб бормоқда, улардан 2 таси иккинчи, биттаси эса учинчи босқич синов жараёнида.

Шунингдек, элчи талабалар алмашинуви дастури бўйича яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар билдирди. Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон ёшларининг ҳам Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқишга қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

Бундан ташқари, мамлакатларнинг халқ табобатини ривожлантиришга бўлган давлат даражасидаги эътиборда ўхшашлик мавжудлиги айтилиб, ушбу соҳадаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net