Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги ривожланмоқда

09.03.2020 15:32

ТОШКЕНТ, 9 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида Россиянинг академик Б.Петровский номидаги жарроҳлик илмий маркази (РЖ?М) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Россия жарроҳлигининг илғор тажрибасини Ўзбекистонда кенг ёйиш истиқболлари муҳокама этилди.

Миллий палата раиси Р.?замов томонидан хориж, жумладан Россиянинг илмий тиббиёт марказлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш Ўзбекистон соғлиқни сақлаш мутахассислари малакасини ошириш ҳамда соҳа мутахассислари фаолиятини лицензиялашга ўтказишга тайёгарлик кўриш жараёнида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Маҳорат дарслари, тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш нафақат тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий, инновацион усулларини ўзлаштириш, балки  шифокорларнинг мунтазам тарзда касб маҳоратини ошириб боришни белгиловчи кредит-модуль балларни қўлга киритишига ҳам ёрдам беради.

Бундан ташқари Миллий палата томонидан кредит-модуль тизимини соғлиқни сақлаш соҳасига татбиқ этиш доирасида тиббиёт ходимлари фаолиятини лицезиялашда муҳим ўрин тутадиган симуляция марказларини ташкил қилиш масаласи ўрганилмоқда.

Россия тажрибасидан фойдаланиш бу каби тизимларни ташкил этиш, ўз самарадорлигини намоён этган илғор моделларни танлаб олишда қўл келади. Шу билан бир қаторда, симуляция марказлари клиник сабоқ беришнинг муҳим ва салмоқли қисмини ташкил этиши лозим. Марказлар фаолиятига Россия жарроҳлик илмий маркази жарроҳлари ҳам таклиф этилиши мумкин. Миллий палатанинг ҳудудлардаги бўлинмалари давлат ва нодавлат тиббиёт муасассалари билан бу йўналишда ҳамкорлик олиб боради.

Россия илмий жарроҳлик маркази ҳар икки томон билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, ташриф доирасида РЖ?М академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий жарроҳлик маркази ва “SHIFO NUR” хусусий клиникаси билан шартномалар имзолади.

Ташриф доирасида ўтказилган “давра суҳбати”да ?нновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг имкониятлари ва таклифлари тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида катта қизиқиш уйғотгани таъкидланди.

Ўзбекистон Респуликаси ?нновацион соғлиқни сақлаш

миллий палатаси матбуот маркази билан ҳамкорликда тайёрланди

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net