Содиқ Сафоев: ШҲТ— улкан минтақада яшовчи халқларнинг ҳозирги замон таҳдидларига биргаликдаги жавоби

23.12.2020 15:28

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча «ШҲТ маконида интеграция жараёнларини ривожлантириш учун янги туртки» мавзусида халқаро онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Шарқ мамлакатларини ўрганишда асосий тадқиқот ва ўқитиш маркази бўлган Тошкент давлат шарқшунослик университети томонидан ташкил этилди.

Унда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти пайдо бўлиши мамлакатларимиз ўртасида барқарор ҳамкорлик механизмларини ва доимий сиёсий мулоқот майдонини яратишга бўлган интилиш билан изоҳланади, деб таъкидлади. Бошқача айтганда, ШҲТ улкан минтақада яшовчи халқларнинг ҳозирги замон таҳдидларига биргаликдаги жавоби бўлди ва ҳозир ҳам шундай.

Минтақавий иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш ушбу Ташкилотнинг кун тартибида тобора кўпроқ ўрин эгалламоқда. Минтақа миқёсида йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий имкониятлар босқичма-босқич шакллантирилмоқда.

Марказий Осиёни энг йирик денгиз портлари ва жаҳон бозорлари билан боғлайдиган юқори талабга эга транспорт лойиҳаларини амалда рўёбга чиқариш ШҲТнинг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади.

— Ташкилот олдида турган вазифаларни муваффақиятли бажаришнинг асосий кафолати – ҳамкорлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, принциплар ўхшашлигини, асосий муаммоларга бир хил ёндашишни таъминлашдир, — деди С.Сафоев. - Бунда ШҲТга аъзо давлатларнинг парламентлараро ҳамкорлигини ривожлантириш муҳим роль ўйнаши мумкин ва ўйнаши керак.

Давра суҳбати доирасида Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш нуқтаи назаридан ШҲТ доирасида ҳамкорликни, хавфсизликни таъминлаш истиқболлари ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш мавзулари кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net