СМТ? директори МДҲ ?жроия қўмитаси раиси - ижрочи котиби билан Ҳамдўстлик экспертлар халқаро форумига тайёргарлик масалаларини муҳокама

02.04.2021 12:22

ТОШКЕНТ, 2 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Москвада Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов МДҲ ?жроия қўмитаси раиси - ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашилди. Сергей Лебедев ўтган йил Ўзбекистон МДҲга самарали раислик қилганини таъкидлади. Бу 2020 йил 18 декабрь куни бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилишга имкон берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилаётган МДҲ экспертлар халқаро форумини биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Мазкур анжуман Ҳамдўстлик ахборот хавфсизлигини таъминлаш истиқболларига хизмат қилади.

Учрашув Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегациянинг 1-2 апрель кунлари Москвада бўлиб ўтаётган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштироки доирасида бўлиб ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net