Цзян Янь: Шавкат Мирзиёев стратегик ривожланиш йўналишини белгилаб берди

25.01.2020 10:39

ТОШКЕНТ, 25 январь. /"Дунё" АА/. Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси ҳақидаги фикрларини изҳор қилди.

– Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномаси менда катта таассурот қолдирди. Унда келгуси йиллар учун мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг босқичлари кўрсатилган.

Ўзбекистонда жорий йил ?лм-маърифат ва рақамли технологияларни ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Шу борада қисқача тўхталсам.

Дунё тўртинчи саноат инқилобини бошдан кечирмоқда. ?қтисодиётни рақамлаштириш ушбу босқичнинг муҳим хусусиятидир. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев ўз вақтида аниқ чоралар кўрмоқда. Хитойнинг бу борадаги тажрибасини инобатга олиб, Ўзбекистон билан бу соҳадаги муносабатларимиз янада мустаҳкамланади.

Бу йил Хитой камбағалликни камайтириш жараёнининг сўнгги босқичини якунламоқда. Мамлакатимизнинг ҳар йили 13 миллион кишига ёрдам кўрсатиши ушбу йўналишда ишлар сирасидан. Эътиборга лойиқ жиҳати Ўзбекистон раҳбари бугунги Мурожаатномасида ушбу муаммо юзасидан мамлакатдаги ҳолат ва уни бартараф этиш бўйича аниқ ва мақсадли фикрлар билдирди.

Мурожаатномани кузата туриб, Ўзбекистонда аҳоли турмуш фаравонлигини янада ошириш устувор вазифа эканига яна бир бор амин бўлдик.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net