Замир Кабулов: Афғонистон биз учун ўта ҳаётий муҳим масала - бу хавфсизлик ва барқарорликдир

26.07.2022 14:23

ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/. «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» халқаро конференцияси иштирокчиси, Россия Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов «Дунё» АА мухбирига берган интервьсида ушбу тадбирнинг аҳамиятига оид фикрларини билдирди.

- Тошкент конференцияси катта аҳамиятга эга, чунки бу ерда хавфсизлик масалалари билан бир қаторда иқтисодий кўмак ва Афғонистонни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Минтақавий давлатлар учун бундай конференцияларда иштирок этиш жуда муҳим, шунда овозимиз янада баландроқ эшитилади. Афғонистон биз учун ўта ҳаётий муҳим масала - бу хавфсизлик ва барқарорликдир.

Ҳозирги пайтда Афғонистонда вазиятни барқарорлаштиришнинг жуда мураккаб жараёни кечаяпти.

Бу, шунингдек, Россия ва Марказий Осиёдаги ҳамкорларимизни ташвишга солаётган ?Ш?Дга қарши курашиш нуқтаи назаридан ҳам долзарбдир. Биз ушбу халқаро ёвузликка қарши курашишда давом этадиган Толибоннинг саъй-ҳаракатларини ҳурмат қиламиз.

?нфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, «Термиз–Мозори-Шариф–Кобул-Пешовар» темир йўлини қуриш Афғонистоннинг иқтисодий келажаги учун муҳим аҳамият касб этади. Россия бундай лойиҳани тўла қўллаб-қувватлайди, бу ғоя қизиқарли ва жуда муҳимдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net