Япониядан муносабат: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги сармоявий ҳамкорлик Марказий Осиё минтақаси учун ҳам катта аҳамиятга эга

12.03.2021 13:45

ТОК?О, 12 март. /"Дунё" АА/. Жорий йил 11-12 март кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон олий даражадаги саммити натижаларининг Марказий Осиё минтақаси учун катта аҳамияти хорижий давлатлар сиёсий ва эксперт доиралари, кенг жамоатчилиги вакиллари томонидан эътироф этилмоқда.

Тинчлик жамғармаси (Япония) илмий ходими Сасакава Рёта Сайто "Дунё" ААга берган интервьюсида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик муносабатлари тўғрисидаги фикрларини изҳор қилди.

- Ўзбекистон ва Қирғизистон сиёсий, иқтисодий, савдо ва хавфсизлик йўналишларида ҳар томонлама ҳамкорликни фаоллаштирмоқда, - деди эксперт. - ?қтисодий дипломатия соҳасидаги, хусусан, қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги келишув алоҳида эътиборга лойиқдир. Мазкур самарали қарор ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтиради ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштиради. Бу эса, табиийки, икки мамлакат иқтисодиёти ривож топиши ва Марказий Осиё минтақаси тараққиёти учун жуда муҳимдир.

?кки мамлакат раҳбарлари ўртасида сув ресурслари ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича музокаралар якунларини мамнуният билан қабул қилдик.

?кки мамлакат Президентларининг чегара масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ишончли ҳамкорлик ва минтақадаги хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net