«Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепцияси амалга оширилади

06.01.2022 11:26

ТОШКЕНТ, 6 январь. «Дунё АА/.  Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида  эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш вазифалари белгиланмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фармонга кўра, 2022–2026 йилларда «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепцияси амалга оширилади.

Аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирлар ҳалқимизнинг бой тарихи, илмий-маданий мероси, миллий-диний қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил этилади.

Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилишнинг таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўриш режалаштирилмоқда.

Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш назарда тутилмоқда.

Фармон лойиҳасида 183 та туман ва шаҳарларда маънавият ва маърифат масканларини барпо этиб, фойдаланишга топшириш қайд этилган.

 Бундан ташқари, фармонда оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш бўйича устувор мақсадлар ўз аксини топган.

Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда холис ахборотларнинг ўз вақтида ёритиш орқали айрим кимсалар тарқатаётган ёлғон маълумотларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар кучайтирилади.

«Маҳалла – туман – вилоят – республика» принципи асосида ҳудудлар кесимида ижтимоий-маънавий муҳитни оптималлаштириш харитасини шакллантирилади, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилади.

Маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторлари ишлаб чиқилади. Мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерактив усулларининг қўлланиши таклиф этилмоқда.

Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш; оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантириш назарда тутилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат.  Фармон лойиҳасида «Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» шиори остида «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс» ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш вазифалари бўйича аниқ вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net