Янги турдаги COVID-19 коронавируси пандемия, деб эълон қилинди

12.03.2020 12:52

ПЕК?Н, 12 март. /«Дунё» АА/. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги турдаги COVID-19 коронавируси тарқалишини пандемия, деб эълон қилди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида айтилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Пандемия атамаси бирон бир касалликнинг дунё миқёсида тарқалишини англатади.

Матбуот анжуманида ушбу касаллик тарқалиши ?талия ва Эронда назоратдан чиқиб кетаётгани, шошилинч чора-тадбирлар кўриш зарурати туғилаётган бир пайтда, турли мамлакатлар ҳукуматларининг касалликка қарши курашдаги ҳаракатсизлиги вазиятни янада чуқурлаштираётгани алоҳида таъкидланган.

Яқин кун ва ҳафталарда янги турдаги COVID-19 коронавируси кириб борадиган мамлакатлар, касаллик оқибатида содир бўладиган ўлим ҳолатлари ортиши мумкинлиги қайд этилмоқда. Шу боис анжуманда жаҳон мамлакатлари ҳукуматларини шошилинч ва кескин чоралар кўришга чақирилди.

“Бугунги кунга келиб, дунёнинг 114 мамлакатида 118 минг одам ушбу хавфли вирус билан касалланиб, 4 минг 292 киши ҳаётдан кўз юмди, – деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус. – Шу боис COVID-19 коронавирусининг жаҳон бўйлаб тарқалишини пандемия сифатида баҳолаш мумкин, деган қарорга келдик”.

Ташкилот томонидан тарқатилган маълумотда қайд этилишича, Хитой ҳудудидан ташқарида янги турдаги COVID-19 коронавирусига чалинган одамлар сони 37 мингдан ошиб, ҳаётдан кўз юмганлар  қарийб 1 минг 150 кишини ташкил этмоқда.

Жаҳон миқёсида қайд этилган коронавирусга чалиниш ҳолатининг 90 фоиздан зиёди тўрт мамлакат – Хитой, ?талия, Эрон ва Жанубий Корея ҳиссасига тўғри келмоқда. COVID-19 хуружи боис ?талия ҳукумати бутун мамлакатда карантин ҳолатини жорий этишга мажбур бўлди.

Сешанба куни Европа ?ттифоқи раиси Шарль Мишель Европада янги турдаги коронавирус тарқалишини тўхтатиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этиш учун ?ттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарлари иштирокида шошилинч видеоконференция ўтказди. Чоршанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Буюк Британиядан ташқари Европа ?ттифоқининг барча мамлакатларидан Америкага кириш таъқиқланиши тўғрисида қарор қабул қилди. Бунга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Бугун Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида ушбу юқумли касалликнинг дунё миқёсида шитоб билан кенг тарқалиб бораётгани Хитойда ҳам вирусга чалиниш ҳолатининг олдини олиш ва назорат қилиш ишларига салбий таъсир кўрсатаётгани маълум қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net