Янги парламент аҳоли мурожаатлари бўйича эшитувларни ташкил қилади

24.01.2020 10:17

ТОШКЕНТ, 24 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга тақдим этаётган Мурожаатномасида халқ билан мулоқот тизимини янада самарали ташкил этиш бўйича янги ташаббусни илгари сурди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Унга кўра, янги парламент вакиллари Виртуал қабулхоналарга келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тегишли идораларнинг эшитишини ташкил қилиши керак.

 Давлатимиз раҳбарининг қайд этишича, 2019 йилда фуқаролардан Виртуал қабулхоналарга 1 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net