Хўжандда Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

22.05.2021 13:45

ХЎЖАНД, 22 май. /«Дунё» АА/.  Бугун  Хўжанд шаҳрида (Тожикистон) Ўзбекистон-Тожикистон демаркация қўшма комиссияси таркибидаги икки мамлакат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг  навбатдаги учрашуви якунланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

17-22 май кунлари томонлар Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси бўйича демаркация ишларини муҳокама қилди, демаркация чизиғи лойиҳаси ва Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси бўйлаб чегара белгиларини ўрнатиш юзасидан фикр алмашди.

Томонлар Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасида дала демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олди.

Учрашув дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди.

Тадбир якунида Протокол имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net