Хорижий мамлакатлар билан парламентлараро ҳамкорлик кенгайиб бормоқда

18.06.2020 11:38

ТОШКЕНТ, 18 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорлик гуруҳлари сони кенгайиб бормоқда. Жумладан, куни кеча Канада парламентининг Жамоат палатаси ва Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагони билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Канада парламентининг Жамоат палатаси билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи раҳбарлигига Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов тайинланди.

Э.Салиховнинг таъкидлашича, гуруҳнинг асосий мақсади парламентлараро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, икки мамлакат ўртасида муносабатларни ривожлантиришда парламентлар имконият ва салоҳиятидан фойдаланишдир.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Тожикистон Республикаси Мажлиси Олининг Мажлиси намояндагони билан парламентларароҳамкорлик гуруҳига ҳам раҳбар тайинланди. Қайтадан шакллантирилган мазкур парламентлараро гуруҳгаЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Улуғбек ?ноятов раҳбарлик қилади.

Эслатиб, ўтамиз гуруҳлар таркибисиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари аъзолари орасидан шакллантирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net