Хитойдан қайтиб келган 197 нафар самарқандликда коронавирус аниқланмади

05.02.2020 17:20

САМАРҚАНД, 5 февраль. /“Дунё” АА/. Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 3 февралигача Хитой Халқ Республикасидан келган самарқандликларнинг 252 нафари тиббий кузатувга олинган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ЎзА манбасига асосланиб. 

Коронавируснинг белгилари 14 кун давомида билиниши эътиборга олиниб, Хитойдан келган шахсларнинг саломатлиги ушбу муддат давомида доимий эътиборда бўлади. Зарур тиббий, санитария чоралари кўрилади. Айни пайтгача 197 кишининг тиббий кузатув муддати тугаган ва уларда касаллик белгилари кузатилмаган.

– Вилоят ҳудудига четдан короновирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Самарқанд халқаро аэропорти ва Ургут туманидаги “Жартепа” чегара постидаги санитария-назорат пунктлари керакли жиҳоз ва тиббий буюмлар билан таъминланди, бир нафардан инфекционист навбатчиликка қўйилди, – дейди Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи вазифасини бажарувчи Х.Боймуродов. – Шу билан бирга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва марказимиз мутахассисларидан иборат 4 та тезкор мобил бригадалар ташкил этилди. Вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси ўткир респиратор вирус инфекциялари ва грипп касалликларининг 11 турини аниқлаш учун диагностикумлар билан таъминланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net