Хидеки Мори: Камбағалликни камайтириш – бу биргаликдаги саъй-ҳаракатларни талаб этади

26.01.2020 11:27

ТОШКЕНТ, 26 январь. /"Дунё" АА/. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида қайд этилган масалалар ҳақидаги фикрларини изҳор қилди.

– Президент Мурожаатномада долзарб масалаларга тўхталиб ўтди. Жаҳон банки вакили сифатида пахта ва буғдой етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилишга бўлган қатъий қарорни олқишлайман. Ушбу масала мажбурий меҳнат билан чамбарчас боғлиқ бўлгани сабабли, Президент интилиши Ўзбекистон учун ижобий ўзгаришлар олиб келади, деган умиддамиз.

Мурожаатномада эътиборимни тортган яна бир жиҳат – аҳолини турар жойда рўйхатга олиш - “прописка” масаласидир. Боиси иш ва яшаш учун одамларга танлаш ҳуқуқи ва мамлакат бўйлаб бемалол ҳаракатланиш имкони берилиши керак. Ушбу масалалар узоқ йиллардан буён ўз ечимини кутаётгани рост. Буни кун тартибига олиб чиққани учун Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлигимизни билдирамиз.

Шу ўринда таъкидлашни истардим, Жаҳон банки БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа манфаатдор томонлар билан биргаликда Ўзбекистонда камбағалликни камайтиришга ёрдам беришга тайёр. Бу – биз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак бўлган йўналишдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net