Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субрегионал координатори билан учрашув ўтказилди

18.03.2021 13:51

ТОШКЕНТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.Хайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирнинг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, ХМТнинг Марказий Осиё бўйича субрегионал координатори З.Гаджиев ва бошқа масъул ходимлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда мигрантларга ёрдам кўрсатиш, миграция оқимини тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон билан ХМТ ўртасидаги муносабатлар, шунингдек, Тошкентда ХМТнинг ваколатхонасини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Чет элга вақтинча ишлаш мақсадида юбориладиган меҳнат мигрантларига касб ўргатиш, хорижий тилни ўзлаштириш, мезбон мамлакат тарихий ва маданий мерос ҳақида билим олиш ва бошқа масалалардаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net