Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори: Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасидаги йўли тўғри ва самар

17.05.2022 11:54

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева кеча Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида ўтказилган «Болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича 5-Глобал конференция»да онлайн тарзда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ташкил этилган мазкур тадбир болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат муаммоси, уни бартараф этиш бўйича давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан кўрилаётган чораларга ҳамда бола ҳуқуқларини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди. Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган «2021 йил Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йили” доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо 187 давлатдан 4 мингга яқин вакиллар иштирок  этган ушбу тадбирда Ташкилотга аъзо давлатлардан фақатгина Ўзбекистон қисқа муддатда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни бутунлай бартараф этиш борасида амалга оширган ишлари, меҳнат соҳасидаги халқаро стандартларга тўлиқ риоя этаётган давлат сифатида халқаро ва минтақавий даражадаги йирик ташкилотлар қаторида тадбирнинг очилиш маросимида кириш сўзи билан иштирок этди.

Сенат раиси Танзила Норбоева ўз нутқида мамлакатимизда сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар сингари, меҳнат муносабатларини халқаро нормалар асосида тартибга солиш борасида ижобий натижаларга эришилганлигини таъкидлади.

Бу борада биринчи навбатда миллий қонунчиликни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, институционал базани ривожлантириш, мониторинг ва тадқиқотлар олиб бориш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганлигини қайд этди.

Хусусан, 2019-2021 йиллар давомида бу борадаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида 32 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги, ҳар йили Халқаро меҳнат ташкилотининг ўртача иккита конвенцияси ратификация қилинаётганлиги, бу соҳада болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун жиноий жавобгарлик чораларининг кучайтирилганлиги самарали чоралардан бири бўлганлиги таъкидланди.

Қайд этилганидек, болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда, муносиб меҳнат тамойилларини амалиётга татбиқ этишда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий ҳамда ҳудудий комиссияларнинг ташкил қилинганлиги, ушбу масалалар бўйича Миллий маърузачи институтининг таъсис этилганлиги бу соҳадаги ишларни самарали мувофиқлаштириб бориш имкониятини яратган.

Бундан ташқари, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги, хусусан, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда кўрилаётган чоралар самарали бўлганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Президентининг кучли сиёсий иродаси ҳамда мавжуд муаммоларга тизимли ёндошув асосида кўрилган чоралар натижасида сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга батамом барҳам берилди. Ушбу натижалар халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда.

Тадбир давомида халқаро конференция иштирокчилари томонидан болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда мамлакатимизда амалга оширилган ишлар юксак баҳоланди. Соҳада эришилган натижалар мамлакатда муносиб меҳнат тамойилларини жорий этиш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек, Ўзбекистон тажрибаси бошқа давлатлар учун намуна бўлиши лозимлиги таъкидланди.

-Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасидаги йўли тўғри ва самарали эканлиги ўз тасдиғини топди, - деди Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Гай Райдер. - Миллий қонунчиликни халқаро стандартларга имплементация қилишдан тортиб, то  бу борадаги ишларга барча идораларни жалб этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ўз самарасини берди,

Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси Бош директори Шаран Барроу ҳам Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги ислоҳотларини эътироф этди.

-Қисқа вақт ичида болалар меҳнатига ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берган Ўзбекистон тажрибаси бугунги кунда барча давлатларга ўрнак бўлади, - деди у. - Кучли сиёсий ирода, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган тизимли ислоҳотлар, шунингдек, самарали халқаро ҳамкорлик натижасида меҳнат муносабатлари тизими жаҳон андозаси даражасига кўтарилди.

Халқаро тадбир ўз ишини 20 майга қадар давом эттиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net