Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон Президенти ташаббусларини кенг қўллаб-қувватламоқда

26.09.2020 10:09

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Германиянинг “Teltower Stadt-Blatt” газетаси веб-саҳифасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Қуйида мақоланинг таржимаси ҳавола этилмоқда.

“Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида халқаро доирада кўпгина глобал ва минтақавий масалаларни ҳал этишда ташкилотга аъзо-давлатлар орасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бир неча муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Давлат раҳбарининг ялпи мажлисдаги чиқишида халқаро ва минтақавий масалалар, республикани сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишдаги асосий истиқболлари билан бир қаторда тинчликни ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш тамойилларини кенг кўламда ҳаётга тадбиқ этиш, миқтақавий ва халқаро доирада ўзаро мулоқотни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини таъминлашни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Шунингдек у замонавий таҳдидларга, жумладан иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари ва қашшоқликни бартараф этишга биргаликда курашиш лозимлигига алоҳида тўхталди.

Ўзбекистон Президентининг халқаро ташкилот минбаридан туриб айтган яна бир муҳим ташаббус – бу пандемия даврида давлатлар ихтиёрий мажбуриятларининг Халқаро кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўлди. Мазкур ташаббус БМТ Бош Ассамблеяси кун тартибига тўла мос тушганлиги ва халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотганлигини алоҳида таъкидлаш зарур.

Мамлакат Президенти ўзининг таклифида халқаро ҳамжамиятни коронавирусга қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалиши олдини олишда ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. Мазкур ташаббус пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий равишда ҳамкор мамлакат ва уларнинг фуқаролари олдида универсал мажбуриятларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Ўзбекистоннинг яна бир муҳим ташаббуси - БМТ ҳузурида Афғонистон бўйича халқаро ҳамжамиятнинг янги форматдаги ҳамкорлигини назарда тутувчи ва доимий фаолият олиб борувчи қўмита ташкил этиш бўлди.

Аксарият хорижий мутахассислар мазкур ташаббусни нафақат минтақавий хавфсизлик нуқтаи назаридан, шунингдек жаҳон иқтисодиётининг бугунги кундаги аҳволидан келиб чиқиб ижобий баҳоламоқда. Ўз навбатида, Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши минтақа билан бир қаторда барча тинчликсевар халқлар учун кенг имкониятлар эшикларини очади, узоқ кутилган тинчлик Марказий Осиё, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлайди, халқаро интеграцияни кучайтиради. Минтақада саноат ва транспорт-логистика хизматларини ривожлантиради, натижада янги иш ўринлари яратилади.

Таъкидлаш керак, ўзбек ва афғон халқларини бирлаштириб турувчи кўпгина омиллар мавжуд. Улар сирасига кўп асрлик ягона тарих, диний яқинлик, урф-одат ва қадриятларнинг муштараклиги киради.

Бугунги кунда Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида Марказий Осиё минтақасида кўпгина фундаментал ўзгаришлар кузатилмоқда. Яқин қўшничилик, ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурматга асосланган муҳит яратилди. Айнан шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция ташкил этилган эди. Унда 25 та хорижий давлат, Е? ва БМТ каби халқаро ташкилотлар ҳам иштирок этганди. Таъкидлаш керак, унинг қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш юзасидан олға сурган ушбу ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясидаги Афғонистон бўйича янги ташаббуси ҳамкор ва донор давлатлар имкониятларини кенг жалб этган ҳолда қўшни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган. Бу, ўз навбатида, Афғонистон йўналишида БМТ институтларининг аҳамиятини кучайтиришга имкон беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net