Витторио ЖОРЖ?: Президент Мурожаатномаси – келажак сари интилишнинг янги нуқтасидир

25.01.2020 11:21

Р?М, 25 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Молизе ва Кампания ҳудудларидаги (?талия) Фахрий консули Витторио Жоржи Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳақида «Дунё» АА мухбирига интервью берди.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномаси мамлакатдаги сўнгги уч йиллик улкан ижобий ўзгаришларни акс эттириш баробарида ислоҳотларнинг кейинги босқичини белгилаб берди, - деди у. - Ушбу ҳужжатда Ўзбекистонни халқаро майдонда муҳим ўрин эгаллаши учун зарур истиқболдаги янги марралар белгиланган.

Давлат раҳбари мактаблар ва университетлар тизимидаги ислоҳотларни мисол қилиб келтирди ва чет эл университетлари билан яқиндан алоқалар ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу Ўзбекистон келажагига айланадиган янги авлод кадрларини тайёрлашни такомиллаштиришдаги интилишни билдиради.

Ўзбекистоннинг молия, иқтисодиёт соҳасида, жумладан, Жаҳон банкининг "Doing Business" халқаро рейтингидаги ўрни яхшиланиши хорижий инвесторларни мамлакатни янада ривожлантириш лойиҳаларига фаол сармоя киритишга чорлайди.

Президент кичик ва ўрта бизнесни, мамлакат иқтисодий ривожланишининг янги йўналишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Давлатингиз раҳбари эътибор қаратган яна бир муҳим жиҳат – ҳар бир мамлакат учун умумий ва долзарб бўлган коррупцияга қарши курашиш масаласидир. Президентнинг Коррупцияга қарши кураш агентлигини ташкил этиш ғояси иқтисодий ва ижтимоий ўсиш, юртингизнинг ижобий имижини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда сўнгги парламент сайловлари ҳар қачонгидан-да очиқ ва ошкоралик тамойиллари асосида ўтди. Парламентда кўпроқ ўринга эга бўлиш учун сиёсий партиялар ўртасидаги дебатлар бунга мисол бўла олади. Бу фуқароларнинг жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги хабардорлигини ошириш, давлат бошқаруви соҳасига кенг жалб қилиш, ва шунинг баробарида, уларнинг демократик сиёсий тизимнинг фаол иштирокчиси эканликларини ҳис қилишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон истиқболини аниқ белгилаб берди. Бунга ҳамоҳанг равишда ўзбек халқи ҳам ўзининг маданий анъаналари, замонавий қараш ва очиқлик тамойили асосида янги Ўзбекистон қуриш йўлидаги ислоҳотларни илгари суришда янада фаол бўлишига ишонамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net